Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади
1998 йилда ёпиб қўйилган, Қозоғистоннинг Жамбил, Олмаота ва Жанубий-Қозоғистон вилоятлари ҳудуди бўйлаб ўтиб, Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида давом этган М-39 трассаси яна очилиши режалаштирилмоқда. ТВК телеканали сайтида маълум қилинишича, бу ҳақда Жанубий-Қозоғистон вилояти раҳбарининг Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашуви вақтида айтилган.

Ўзбекистон ТИВнинг алоҳида масалалар бўйича элчиси Илҳом Неъматов билан музокаралар якунида ушбу йўлни шу йилнинг февраль ойида очишга келишиб олинган.

"Ҳозирда бу йўл ёпиқлиги туфайли одамлар Самарқандга боришда 70 километр кўп масофа босмоқда. Шунинг учун биз йўлда ҳаракатни тиклашга қарор қилдик, бу орқали аҳолига ва мамлакатимиз меҳмонларига қулайлик яратилади",- деган ўз интервьюсида Илҳом Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Жанубий-Қозоғистон ҳокими Жонсаид Туймебоев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашув ўтказганди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олинганди. Бу келишув доирасида икки мамлакат чегарасида савдо ҳудуди ташкил қилиш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
11:11 / 07.08.2025
М-39 йўлининг айрим участкаларида ҳаракат тезлиги 130 кмгача оширилиши мумкин
08:41 / 01.03.2024
Қозоғистонда Олмаота - Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди
11:03 / 14.05.2022
Жамбилдаги авария қурбонлари сони ошди. Жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди
10:25 / 13.05.2022