16:24 / 08.01.2017
9807

Видео: Месси ва Суарес Энрикенинг ёрдамчисини қийнашди

Луис Суарес интернетга ўзи ва Месси Испания чемпионати доирасида «Вильярреал»га қарши кечадиган ўйиндан олдин мураббий ёрдамчиси билан бирга оғир жисмоний машғулотлар ўтказаётгани тасвирланган видеони жойлади.

Видеода футболчиларнинг ёнида Луис Энрикенинг ёрдамчиси Пепе Коста ҳам машғулот бажараётгани ва азоб чекаётганини кўриш мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, Месси ва Суарес мураббий ҳам улар билан бирга қийин машқларни бажаришини ёқтиради.

 «Вильярреал»га қарши учрашув 8 январь оқшомида бўлиб ўтади.

Top