Спорт | 08:01 / 17.11.2020
3887
1 дақиқада ўқилади
Суаресда коронавирус аниқланди. У «Барса» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
«Атлетико»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суареснинг коронавирусга топширган тести мусбат натижани кўрсатди, дея хабар беради Уругвай футбол федерацияси.
Энди футболчи қайта синовдан ўтиши керак. Лекин у катта эҳтимол билан бўлажак ўйинларни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Уругвай 18 ноябр куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилияни қабул қилади. 21 ноябрда эса «Атлетико» Суареснинг собиқ жамоаси «Барселона» билан баҳс юритади.
Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 5та гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
14:28 / 17.12.2020
Токиода пандемия бошланганидан бери биринчи марта энг юқори хатар даражаси эълон қилинди
23:56 / 16.12.2020
Майк Помпео карантинга кетди
19:11 / 16.12.2020
ЖССТ Европада 2021 йил бошида коронавируснинг янги тўлқини юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди
21:10 / 15.12.2020