Жамият | 17:05 / 12.01.2017
43509
2 дақиқада ўқилади

Бу керак бўлиши мумкин: Автомобиль савдосига доир кўча ибораларининг изоҳли луғати

Avtobor.uz автомобиль савдосига доир кўча ибораларининг изоҳли луғатини тақдим этди. Қуйида ушбу маълумотларни сиз билан бўлишамиз.

Суяги бутун – кузовнинг айрим қисмлари бўялган, аммо машина қаттиқ зарб емаган.

Пятноси бор —  кузовининг озгина жойи бўялган.

Тоза – машина бўялмаган, урилмаган.

Тоззза – машина томоша қилса арзигулик ҳолатда.

Эт-бетида краскаси бор – бўялган жойи бўялмаганидан кўп.

Бўлиши (нарх ҳақида) – охирги нарх айтилди, аммо яна бироз савдолашса бўлади.

Ттақалгани – бундан камига сира иложи йўқ.

Вариантга – бир неча ой ёки йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш.

Зазор – ўртада турган киши машина эгасидан баландроқ нарх айтмоқда.

Фулл – гидравлика, ойнакўтаргичлар, ABS, кондиционер. Шу каби қўшимча қурилмалар сони ошиб боради.

Полний фулл – заводдан чиққандаги барча функциялари соз ҳолда. Асосан, харидорни ишонтириш учун қўлланади.

Наварот – автомобиль эгаси қўшимча опциялар ўрнатган, аммо заводники эмас.

Аёл киши ҳайдаган – машина эҳтиётлаб минилган. Асосан, харидорни ишонтириш учун қўлланади.

Запаскаси тушмаган – эҳтиёт ғилдирагидан ҳали фойдаланилмаган, яъни машина эҳтиётлаб ҳайдалган.

4 та янги калиши бор – тўртала ғилдирагига ҳам янги шина кийгазилган.

Машина копток – машинанинг ҳаракатланиш қисмларининг бари соз ҳолатда.

Ювошроқ машина керак – арзонроғи керак.

Мавзуга оид