19:00 / 16.01.2017
4722

Шаҳзода Чарльз иқлим ўзгариши ҳақида китоб ёзди

Фото: PENGUIN

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг катта ўғли шаҳзода Чарльз иқлим ўзгариши масалаcига бағишланган китоб ёзди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. Китоб 26 январдан бошлаб сотувга чиқарилади. У катталар учун иқлим ўзгариши бўйича бошланғич қўлланма бўлиши мумкин.

Шаҳзодага китоб ёзиш ғояси 2015 йилда келган. У Парижда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси доирасида ташкил этилган матбуот анжуманига ташриф буюрганди. Чарльз у ерда бу мураккаб мавзу бўйича оддий ва тушунарли адабиёт йўқлигига эътибор қаратди.

PENGUIN

Китоб иқлимшунос Эмили Шакбург ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича мутахассис Тони Жунипер билан ҳаммуаллифликда ёзилди. Қўлёзма Қироллик метеорология жамияти олимлар жамоаси ва етти нафар иқлимшунос томонидан кўриб чиқилди. Шундан сўнг уни босмага топширишга қарор қилинди.

Шаҳзода Чарльз иқлим ўзгариши муаммосига биринчи марта эътибор қаратаётгани йўқ. Аввалроқ у бундай ўзгаришларга ишонмайдиган кишиларни “мияси йўқ жўжалар” деб атаганди.

LADYBIRD

 

Top