Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 22:10 / 16.01.2017
4681
1 дақиқада ўқилади
Xiaomi’нинг янги қурилмаси чиқадиган сана маълум қилинди
Geek Park Innovation анжуманида Xiaomi компанияси вице-президенти янги Xiaomi Mi 6 флагман смартфони ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда BGR нашри хабар бермоқда.
Xiaomi Mi 6 2017 йил март ойида оммага намойиш қилинади. Смартфон иккита вариантда: LCD-дисплей ва чети эгилган ОLED-дисплей билан чиқади. Биринчи вариантдаги смартфон 1999 юан, иккинчиси эса 2499 юандан сотилади. Қурилманинг корпуси тўлиқ алюминийдан ишланган бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш