19:23 / 19.01.2017
11994

Денис Истомин ўз фаолияти давомида иккинчи бор ATP рейтинги кучли ўнлигига кирувчи теннисчини мағлубиятга учратди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида мусобақанинг амалдаги ғолиби, сербиялик Новак Жокович устидан ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.

30 ёшли Денис ўз фаолияти давомида иккинчи бор жаҳон рейтингининг Топ-10лигига кирувчи рақибни мағлубиятга учратди. Истомин Индиан-Уэллсда 2012 йилги “Мастерс” туркумидаги турнирда испаниялик Давид Феррер устидан ҳам зафар қучганди.

Маълумот учун, 29 ёшли Жокович Australian Open мусобақасининг олти карра ғолиби саналади.

Top