Спорт | 09:48 / 17.07.2023
20500
1 дақиқада ўқилади

Теннис. Алкарас Жоковични мағлуб этиб, Уимблдон-2023 ғолибига айланди

Карлос Алкарас Уимблдон турнирининг 2023 йилги ғолибига айланди.

Фото: Getty Images

Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси бўлиб турган испаниялик 20 ёшли теннисчи Лондондаги мусобақа финалида турнирнинг 7 карра ғолиби Новак Жоковични мағлуб этишга эришди. Ҳал қилувчи баҳсда Карлос дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси бўлиб турган сербиялик теннисчидан беш сетда – 1:6, 7:6 (8:6), 6:1, 3:6, 6:4 ҳисобида устун келди. Финал 4 соат 43 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, Карлос Алкарас фаолиятида «Катта дубулға» туркумидаги иккинчи совринга эга чиқди. 20 ёшли теннисчи ўтган йил АҚШ Очиқ чемпионатида ҳам ғолиб бўлганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов

Мавзуга оид