Жаҳон | 22:45 / 20.01.2017
9014
1 дақиқада ўқилади

Майкл Пенс АҚШнинг 48-вице-президенти лавозимига киришди

Фото:AFP/Getty Images

Майкл Пенс АҚШнинг 48-вице-президенти лавозимига расман киришди. У Капитолий тепалигида Олий суд аъзоси Кларенс Томас ушлаб турган Инжилга чап қўлини қўйган ҳолда мамлакат ва конституцияга содиқ хизмат қилишга тантанали қасамёд қилди. 

АҚШнинг янги президенти инаугурациясига 900 мингдан ортиқ инсон ташриф буюргани тахмин қилинмоқда, дея хабар қилган Sky News.

Шаҳардаги хавфсизликни ҳуқуқ-тартибот идораларининг 28 минг ходими таъминламоқда. 

Мавзуга оид