Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистондаги портлаш оқибатида қурбонлар сони 25 кишигача ошди
Покистоннинг шимолидаги Куррам вилояти деҳқон бозорида содир этилган портлаш қурбонлари сони 25 кишигача ошди, яна 90 га яқин киши яраланган, деб хабар бермоқда Los Angeles Times нашри.
Портлаш Парачинар шаҳрида юз берган. Аввал 21 киши ҳалок бўлгани, 51 киши яралангани маълум қилинганди.
"21 январдаги бомба портлаши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 87 киши яраланди", деб маълум қилинди хабарда.
Нашрда маълум қилинишича, бомба бозордаги сабзавотлар контейнерига яшириб қўйилган бўлган. Портлаш юз берган вақтда бозорда одам гавжум бўлган.
Маълумотларга кўра, портлаш учун жавобгарликни бирданига иккита – "Лашкар-а Жангавий" ва "Таҳриқ-а Толибон Покистон" радикал гуруҳлари ўз зиммаларига олган.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026