Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
Президент Белужистон вилоятидаги террорчилик ҳаракати оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан президент Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
24 май куни Покистон жануби-ғарбидаги Белужистон вилоятида худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлиб, камида 70 киши яраланди.
Бу вақтда ҳарбий хизматчиларни олиб кетаётган поезд ҳудуд маъмурий маркази ҳисобланган Кветта шаҳри орқали ўтаётганди. Поезднинг икки вагони ағдарилиб, ёниб кетди, яқин атрофда турган автомобиллар, бир нечта уйлар ва темирйўл линияси яқинида жойлашган бинолар шикастланди.
AFP агентлиги маҳаллий расмийларга таяниб хабар беришича, вагонлардан бирига «портловчи моддалар ўрнатилган автомобил» келиб урилган ва бу «кучли портлаш» келтириб чиқарган. Мавжуд маълумотларга кўра, ўз мустақил давлатини қуриш учун курашиб келувчи «Белужистон озодлик армияси» ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
21:12 / 02.07.2026