19:31 / 25.01.2017
7931

Дональд Трамп инаугурацияси Twitter’да энг кўп кўрилган трансляция бўлди

АҚШнинг 45-президенти инаугурациясини Twitter’даги PBS NewsHour дастури тўғридан-тўғри трансляцияси давомида 6,824 миллион киши томоша қилди. Бу эса ушбу ижтимоий тармоқ учун рекорд саналади, деб хабар берди Variety.

Трансляцияни Трамп қасамёди пайтида энг кўп одам кўрган – бир вақтда 377 минг инсон кузатди. Бунга қадар эса АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайловлари Twitter’да энг кўп томоша қилинган трансляция бўлганди. Уни BuzzFeed намойиш этган бўлиб, ўшанда видеони 6,8 миллион инсон кўрган.

Top