19:21 / 25.01.2017
21347

«Реал» ислом динига эътиқод қилувчи мамлакатлар учун ўз рамзини ўзгартиришга рози бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби Яқин Шарқ мамлакатларида ўз маҳсулотларини сотиш мақсадида атрибутикасига жойлаштирилган клуб рамзидан хоч тасвирини олиб ташлайди. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, БААда жойлашган Marka компанияси «Реал» клуби рамзи туширилган атрибуткаларни Яқин Шарқ мамлакатлари — БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Кувайт, Бахрайн ва Уммонда сотиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Келишувга кўра, «Реал» ислом динига эътиқод қилувчи мамлакатлари маданиятидан келиб чиққан ҳолда клуб рамзидаги тождан тепасидаги хоч тасвири олиб ташланади.

Top