Фан-техника | 16:12 / 26.01.2017
13158
2 дақиқада ўқилади

1992 йилда ишлаб чиқарилган Mersedes бир миллион километр йўлни босиб ўтди

Daimler автоконцернининг Зиндельфингендаги заводида ишловчи ходими 1992 йилда ишлаб чиқарилган Е-Class Mersedes’да миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. Die Welt нашрининг хабар беришича, W124 седани аслида Михаэль Никл томонидан кейинчалик сотиб юбориш учун харид қилинган. Никл 25 йил давомида автомобилга эгалик қилиш қийматини ҳисоблаб чиқди.

Германиялик оддий нусхадаги машинани сотиб олган – 75 кучли дизель двигатель, ёқилғининг ўртача сарфи ўтган вақт давомида ҳар 100 километрга тахминан олти литрни ташкил қилган. У қўшимча ускуналар сифатида электрлаштирилган люк, олдинги ўриндиқда тирсаклар қўйишга мўлжалланган қисм, марказий қулф ва радио буюртма қилди.

Ўша вақт Daimler’да ишлаган Никл автомобилни ходимларга мўлжалланган махсус чегирма билан харид қилган ҳамда бир йилдан сўнг анча қимматроққа сотишни режалаштирган. Бироқ бу вақт давомида бозорда дизелли машиналарга бўлган талаб тушиб кетди, сабаби ўша пайт “оғир” ёнилғининг қаттиқ зарралари ва улар онкологик касалликларни чақириши ҳақидаги хабарлар кенг тарқалганди. Никл Е-Class’ни ўзига қолдирди.

55 ёшли седан эгасининг сўзларига кўра, ўтган вақт давомида фақатгина уловчи механизм (у 445 минг километр йўлни босиб ўтгач, 2003 йилда бузилиб қолган), тўхтатиш тизими қисмлари, генератор ва совутиш тизими насосини алмаштирган.

Бундан ташқари, W124 бир бор ҳалокатга ҳам учраган, шундан сўнг Никл фаралар, капот ва радиатор панжараси ҳам янгиланган. Шу билан бир қаторда, унга янги бампер ҳам ўрнатилган.

Германияликнинг ҳисоб-китобларига кўра, у автомобилга хизмат кўрсатиш учун тахминан 58,5 минг евро ва ёқилғи учун деярли 54 минг евро сарфлаган.