Финлар дарахтларни сканер қилиш усулини яратишди
Ерда таниш ва мутахассислар томонидан таснифлаштирилган кўплаб дарахт турлари ўсади, бироқ оддий одамларга у ёки бу дарахтлар қандай турга тааллуқли эканлиги ҳар доим ҳам аён эмас. Улардан баъзилари Қизил китобга киритилган ва уларни чопиш тақиқланган бўлиши мумкин. Мисол учун, қорақарағайнинг ўзи 40 турга эга. Ноёб дарахтларни чопиш хавфини минимал даражага келтириш учун Финляндия табиий захиралар институти мутахассислари лазер сканерлаш асосидаги усулни яратишди. Бу усул 95 фоиз аниқлик билан ўрганилаётган дарахтни аниқлай олади.
Лазер сканерлаш тизими дарахтнинг батафсил нуқтали пофилини яратади ва уни смартфонга қайта ишлаш учун жўнатади. Олинган маълумотлар асосида дастур дарахтнинг 3D-моделини яратади ва уни маълумотлар базасидаги дарахт тури бўйича таснифлайди. Дарахтнинг танилиши 15 та мезон, жумладан, дарахт танаси ва диаметри, шохларининг сони ва уларнинг жойлашиш бурчаги бўйича амалга оширилади.
Технология Финляндияда кўп учровчи дарахтлар: қарағай, қорақарағай ва оқ қайинда муваффақиятли синовдан ўтказилди. Олимлар маълумотлар базасини ва тизим имкониятларини кенгайтиришни режалаштиришмоқда.
Мавзуга оид
21:03 / 01.04.2022
Zamin фонди акцияси доирасида Тошкентнинг 13 гектардан ошиқ майдонига дарахт экилди
10:50 / 18.03.2022
Тошкент шаҳрида автомашиналар устига дарахт қулади
23:08 / 12.03.2022
Собиқ «Тата» меҳмонхонаси яқинида машиналар устига йирик дарахт қулади
16:26 / 10.03.2022