Жамият | 00:46 / 27.01.2017
7372
2 дақиқада ўқилади

Мисрлик талабалардан қайси динга мансубликлари сўралмайдиган бўлди

Фото: © EAST NEWS

Мисрнинг Айн-Шамс ва Қоҳира университетларига кириш анкеталарида талабаларнинг  қайси динга мансублиги ҳақидаги савол олиб ташланди. Бу академик муҳитда диний камситишларнинг олдини олиш мақсадида қилинмоқда, деб хабар бермоқда universityworldnews.com нашри.

Айн-Шамс университети Қоҳирада жойлашган бўлиб, у Қоҳира университети қўллаган усулни қўллади. Талабалар орасида диний тенгсизликнинг олдини олиш мақсадида кириш анкеталаридан динга оид саволлар олиб ташланди. 

"Талабалардан уларнинг динига оид савол-жавоб ўтказишдан хеч қандай маъно йўқ. Анкетадаги бу каби саволлар эскирган. Қўлимизда институт ректорининг сўровномаларни янгилаш тўғрисидаги қарори бор" деб айтди Айн-Шамс университети санъат факультети декани Сузан Элкаллини.

Диний мансублик ҳақидаги савол Мисрнинг турли муассасасаларидаги расмий ҳужжатларда кўп сўраладиган саволдир. Бундан ташқари, динга мансубликни нафақат олий таълим муассасасини битирганлик ҳақидаги гувоҳномаларда, балки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ID-карталар ва бошқа расмий ҳужжатларда кўрсатиш қабул қилинган.

Мавзуга оид