Спорт | 09:40 / 28.01.2017
29490
1 дақиқада ўқилади
Роналду ҳам Мессидан кейин шахсий ҳаётида янгилик қилмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 мусобақаларидан кейин шахсий ҳаётида ўзгариш қилмоқчи. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи бундан тўрт ой муқаддам танишган янги маҳбубаси модель Жоржина Родригесга уйланиб, яна фарзандли бўлишни истамоқда. Жоржина нафақат Роналдуга, балки унинг яқинларига ҳам маъқул келган.
Футболчи тўйни 2018 йилнинг ёзида ўтказишни истамоқда. Ўша йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан кейинги саналар тўй учун танланиши кўзда тутилган.