18:42 / 28.01.2017
7260

Туркия президенти Британия бош вазири билан учрашди

Фото: AP

Туркия президенти Тоййиб Эрдўған шанба куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни қабул қилди. Бу ҳақда Туркия етакчиси расмий сайтида хабар берилди.

Учрашув Анқарадаги президентлик мажмуасида бўлиб ўтган, мулоқот нима ҳақида кечгани борасида маълумотлар йўқ.

Мэйнинг расмий ташрифи дастурида шунингдек Туркия бош вазири Бинали Йилдирим билан музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилган. Уларнинг якунига кўра Мэй ва Йилдиримнинг қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтади. Шундан сўнг икки ҳукумат раҳбарлари иштирокида кечки овқат ташкиллаштирилади.

Аввалроқ Туркия бош вазири маъмурияти мамлакатга бир кунлик ташриф билан келган Мэй ушбу давлат раҳбарияти билан террорчилик билан кураш, Кипр муаммосини ҳал қилиш ва ЕИ билан ўзаро муносабатларни муҳокама қилиши ҳақида хабар берганди.

Top