Жамият | 12:35 / 30.01.2017
9441
1 дақиқада ўқилади

Америкалик геологлар Аризона штатидаги улкан ёриқни видеога олдилар

Интернетда АҚШнинг Аризона штатида ер пўстлоғида ҳосил бўлган улкан ёриқ видеоси пайдо бўлди.  

Табиат аномалиясини штат геологик хизмати ходимлари дрон ёрдамида суратга олишган, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Нашрнинг ёзишича, ёриқ Сонора чўлида пайдо бўлган. Унинг узунлиги 3 км ни, эни эса баъзи жойларда 5 метргачани ташкил қилмоқда.  

Олимларнинг айтишича, ёриқ 2013 йилда пайдо бўлган, бироқ у 2014 йил ёзидаги ёмғирлардан кейин фаол тарзда кенгая бошлаган.

Аризона геологик хизмати маҳаллий фермерларни ёриқ ёнида юриш хавфли эканидан огоҳлантирди ва уларни бу ҳудудга яқин жойда чорвани боқмасликка чақирди. 

Мавзуга оид