Жаҳон | 08:21 / 31.01.2017
9869
1 дақиқада ўқилади

Обама Трампга қарши норозиликларни қўллаб-қувватлади

Фото: RIA

10 кун аввал истеъфога кетган АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ўзининг вориси Дональд Трампга қарши норозиликларни қўллаб-қувватлади ва "ўртага америка қадриятлари қўйилганини" айтди. У, шунингдек, АҚШни террорчиликдан ҳимоя қилиш фармони бўйича Трамп билан зиддиятлар борлиги ҳақида эслаб ўтди.   

"Президент Обама бутун мамлакат бўйлаб жамиятнинг иштироки даражасидан мамнун. Сайланган амалдорлар уларнинг овозларини эшитишлари учун жамланиш, ташкиллаштириш ва эришиш каби ўз конституцион ҳуқуқларини амалга ошираётган фуқаролар – Обама ўртага америка қадриятлари қўйилган вақтда улардан кутаётган нарсадир", деб айтди Обаманинг вакили.

"Обаманинг ташқи сиёсат бўйича қарорлари билан қиёслашга келсак, сиз эшитганингиздек, президент Обама шахсларга нисбатан уларнинг эътиқоди ёки дин сабабли таҳқирлаш ўтказиш таклифига тубдан қаршидир", деб қўшимча қилди Обама вакили.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид