Жамият | 10:09 / 31.01.2017
4530
1 дақиқада ўқилади

Пластик жарроҳ амалиётдан тўғридан-тўғри трансляцияларни тақдим этмоқда

Нью-Йорклик пластик жарроҳ Мэттью Шульман Snapchat тармоғида жарроҳлик амалиётидан бўлган тўғридан-тўғри трансляциялар туфайли бир миллион кузатувчига эга бўлди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

Эркак жонли эфирда ўз ҳаракатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтади ҳамда жарроҳлик асбобларининг нимага ишлатилишини тушунтириб беради. У шунингдек жараённи тинимсиз шарҳлаб боради. Видеороликлар ҳеч қандай цензурасиз тақдим этилади – кадрда ҳар доим жуда ҳам кўп қонни кўриш мумкин.

Шифокор беморлари билан суратга олиш ҳақида аввалдан келишиб олади. Унинг сўзларига кўра, мижозларнинг аксарияти бир миллион кишилик аудиторияга мўлжалланган трансляция қаҳрамонига айланишга розилик беради.

Шульманнинг сўзларига кўра, у пластик жарроҳлик унчалик қувноқ жараён эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. Жарроҳнинг эҳтимолий мижозлари учун бундай маълумот фойдали бўлиши мумкин.

Эркак, шунингдек, ўз ишлари натижасини ўзининг Instagram-саҳифасида ҳам тақдим этиб боради.