Спорт | 20:43 / 01.02.2017
5324
2 дақиқада ўқилади

«Боруссия» раҳбарияти Ройснинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси спорт директори Михаэль Цорк Марко Ройснинг «Арсенал» футболчисига айланиш истаги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Бундан олдинги хабарларда Германия терма жамоасига номзод бўлган ушбу ҳужумчининг трансферига «тўпчилар» жамоаси устози Арсен Венгернинг шахсан ўзи қизиқиш билдираётгани айтилганди.

«Миш-мишларни муҳокама қилиш учун ортиқча вақт йўқотишни истамайман. Ройснинг режалари ҳақида ҳеч нарса билмайман», – дея Цоркнинг сўзларини келтирган Bild.

Бундеслиганинг жорий мавсумида 27 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 7 учрашувда майдонга тушди (жароҳатдан тикланиб - таҳр.) ва 4 гол урди ҳамда 6 голга узатма берди.

Transfermarkt.de портали унинг трансфер қийматини 40 млн еврога баҳолаган, унинг немислар жамоаси билан амалдаги шартномаси муддати 2019 йилгача тузилган. 

Ройсни «Барселона» ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу маълумот футболчининг ўзи томонидан ҳам, «Боруссия» томонидан ҳам тасдиқланган.

«Арсенал» «Боруссия» етакчиларидан бирини ўзиники қилмоқчи

Мавзуга оид