Ўзбекистон | 09:58 / 06.02.2017
23366
1 дақиқада ўқилади

Тошкент архитектура-қурилиш институти қаерга кўчирилиши маълум қилинди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув-4 массивида Тошкент архитектура-қурилиш институти янги биноси қурилиши бошланди.

Институтнинг янги биноси қурилиши охирги 4 йил давомида режалаштириб келинаётганди. Шунингдек, Алишер Навоий кўчасидаги мавжуд корпуснинг тўлиқ реконструкция қилиниши варианти кўрилаётганди. Бироқ якуний қарор янги бино қуриш фойдасига чиқарилди, чунки бу ўқитувчи ва талабаларга ижодий ва лойиҳавий вазифаларни бажариш учун барча зарур қулайликларни яратишга имкон беради.

Институтда янги бинога 1-1,5 йил ичида кўчиш режалаштирилаётгани айтилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today нашри.

Бугунги кунда институтда 2 мингдан кўпроқ талаба бакалавриатнинг 13 та таълим йўналиши ва магистратуранинг 20 та ихтисослиги бўйича таълим олмоқда.

Мавзуга оид