Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма: Google'нинг Лондондаги янги штаб-квартираси
2018 йилда Лондонда Кингс-Кросс вокзали яқинида Google'нинг янги штаб-квартираси қурила бошлайди. Компания 2013 йилда AHMM лойиҳасидан воз кечганидан сўнг янги режалар устида Bjarke Ingels Group ва Heatherwick Studios ишлади. TheVerge шу мавзудаги мақоласи ва фотожамланмаси билан бўлишди.



Янги бинода 4 мингдан зиёд киши ишлайди. Унинг том қисмида боғ барпо қилинади, шу билан бирга у ерда югуриш йўлакчаси, сузиш ҳавзаси, 210 кишига мўлжалланган конференц-зал ва дўконлар қурилиши режалаштирилган.



"Бу ҳудуд турли бинолар ва кенгликларнинг ажойиб бирикмасидир ва катта вокзаллар, йўллар ҳамда каналларнинг бундай уйғунлиги менга ёқмаслиги мумкин эмас. Биз ушбу маскан таъсири остида Google учун янги бино изладик", - дейди дизайнер Томас Хизервик.
Бугунги кунда Америка компаниясининг Лондондаги филиали ходимлари шаҳар бўйлаб тарқалган бир неча идораларда ишлайди. Уларни бир том остига бирлаштирувчи янги бино АҚШ ташқарисида Google учун ишлаб чиқилган ва унга тегишли бўлган биринчи иншоот бўлади.



Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BP нефт-газ имкониятларини ўрганади
09:50 / 27.02.2026