Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик профессорлар Тошкентда бўлди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2017 йил 7 февраль куни Япония университетлари профессорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Токио университети, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети, Япония халқаро университети (бизнесни бошқариш), шунингдек, Нагоя, Йокогама, Хирошима университетлари профессорларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов қабул қилди.
Учрашувда JDS лойиҳаси бўйича 2017-2018 лойиҳайилида кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш масалалари муҳокама қилинди.
Вазирлик томонидан суҳбатлар ва танлов жараёнларида инобатга олиниши зарур бўлган жиҳатлар, республикамиз олий таълим тизимидаги устувор йўналишларга эътибор қаратилди.
Тадбирда Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICЕ) Бош ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026