Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкентдаги ресторанлардан бири олов ичида қолди
Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин келиб чиқди. Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчилари воқеа жойида олинган фотосуратларни тарқатишмоқда. Тармоқда бу Шота Руставели кўчасида Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторани экани айтилмоқда.


Айни вақтда ҳодиса жойига ўт ўчириш ходимлари етиб боришган.

Ёнғин оқибатида бинога ёндош жойлашган хусусий уй зарарланган.
Воқеа сабаблари ҳозирча маълум эмас. Жабрланганлар ва талофатлар ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.
Ўзбекистон ИИВ сайтида ҳам, ФВВ сайтида ҳам бу ёнғин ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
19:45 / 03.12.2025
50 минг долларлик даъво: Тошкентда зарядга қўйилган электромобил нега ёниб кетганди?
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
09:00 / 01.12.2025