Жамият | 19:25 / 07.02.2017
9494
1 дақиқада ўқилади
25 йилликнинг энг яхши 100 режиссёри маълум қилинди
Кейинги чорак асрнинг энг яхши 100 нафар режиссёри номлари маълум қилинди. Бу ҳақда Metacritic маълумотларига асосланиб, Quartz портали хабар берди.
Рўйхат минглаб рецензиялар асосида тузилган.
Биринчи ўринда «Ўсмирлик» (Boyhood) ва «Тонгдан аввал» (Before Sunrise) фильмлари режиссёри Ричард Линклейтер, иккинчи ўринда Майк Ли, учинчида Жафар Панахи.
Кучли ўнликка шунингдек, Жан-Пьер Дарденн, ака-ука Итан ва Жоэл Коэнлар, Хирокадзу Корээда, Стивен Спилберг, Мартин Скорсезе, Педро Альмодовар ва Вернер Ҳерцог ҳам киритилган. Ўнликда аёл режиссёрлар йўқ.
Нашрнинг қайд этишича, рўйхат тузилишига асос бўлган рецензиялар асосан Америка фильмларига америкалик кинотанқидчилар томонидан ёзилган.