09:33 / 08.02.2017
5270

БМТ: Исроил томонидан Фаластинда уйлар қурилиши қонунга хилоф

фото: Антониу Гутерриш

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил томонидан Фаластин ҳудудида турар-жойлар қурилишининг қонунийлаштирилишини халқаро қонунбузарликдир деб атади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

"Бу қонун халқаро қонунчилик бузилишидир ва у ўз ортидан Исроил учун жиддий оқибатлар келтиради", деб айтди Гутерриш.

Гутерриш "Икки халқ учун икки давлат" режасини йўққа чиқарувчи бирор-бир ҳаракатга йўл қўймасликка чақирди.

Аввалроқ Исроил парламенти Фаластин ҳудудидаги турар-жойларни қонунийлаштириш ҳақидаги қонунни қабул қилганди. 

Top