Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка университетлари Исроилга қарши намойишлардан ларзага келмоқда. Фотосуратлар
Америкалик талабалар фаластинликларни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказишда давом этмоқда. Университетларда кампуслар ўраб олинган. Полиция ўнлаб кишиларни қўлга олган.
Америка университетларида Ғазо секторидаги урушга қарши акциялар тинмаяпти — талабалар кампусларда палаткалар ўрнатиб, АҚШдан Исроил билан ҳар қандай молиявий алоқалардан воз кечиш ва ярим йилдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллашни тўхтатишни талаб қилмоқда. Колумбия университети намойишлар марказига айланди. Ўтган ҳафтада олий таълим муассасаси раҳбарияти полицияни чақирди, натижада 100 дан ортиқ киши қўлга олинди. Кейин вазият кескинлашди — ва Йелда, Остиндаги Техас университетида, Жанубий Калифорния университети ҳамда Бостон университетларида яна ўнлаб кишилар ушланди.
22 апрел куни Колумбия университети раҳбарияти кундузги дарслар бекор қилингани ҳақида эълон берди. Икки кун ўтиб масофадан таълим имкониятини кўзда тутувчи «гибрид» форматдаги машғулотлар схемаси йил охирига қадар узайтирилди, бунда битириш имтиҳонлари ҳам онлайн бўлади. Университетлар кампусларни ёпмоқда, Жанубий Калифорнияда хавфсизлик нуқтайи назаридан асосий битирув маросими бекор қилинди, аммо бошқа университетларда намойишлар давом этмоқда.
Brandon Bell / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Justin Sullivan / Getty Images
Sophie Park / The Washington Post / Getty Images
Andrew Lichtenstein / Corbis / Getty Images
Yuki Iwamura / Bloomberg / Getty Images
Alex Kent / Getty Images
Sarah Yenesel / EPA / Scanpix / LETA
Fatih Aktas / Anadolu / Getty Images
Mario Tama / Getty Images
Brandon Bell / Getty Images
Jay Janner / Austin Statesman / USA Today Network / Reuters / Scanpix / LETA
Angela Weiss / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
21:51
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
20:52 / 25.12.2025
Фаластинни парчалаш: Ғарбий соҳил харитаси қандай ўзгаряпти?
19:47 / 25.12.2025
Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
10:53 / 24.12.2025