Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг йирик мис кони ўз ишини тўхтатмоқда
Фото: РИА "Новости"
Дунёдаги энг йирик мис қазиб олувчи кон - Эскондида ўз ишини тўхтатмоқда. Бу ҳақда Reuters Union No.1 кончилар касаба уюшмаси иттифоқи етакчиси Патрисио Тапиага асосан хабар берди.
Тапианинг маълум қилишича, BHP Billiton тоғ-кон компанияси бундай қарорга кончиларнинг иш ташлаши туфайли келган.
Касаба уюшмаси раҳбарининг аниқлик киритишича, ишлар шахтанинг энг муҳим объектлари – биринчи ва иккинчи электролиз цехлари ҳамда гидрометаллургия ускуналарида тўхтатилмоқда.
Маълумот учун, Эскондида кони Перу шимолидаги Атакама саҳросида жойлашган. 2015 йилда конда дунёдаги барча миснинг 6 фоизи қазиб олинган.
Мавзуга оид
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
11:35 / 27.07.2025
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
08:41 / 11.01.2025
“Мурунтов” олтин конини ўзлаштириш лойиҳасининг навбатдаги босқичи амалга оширилади
12:29 / 24.07.2024