Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Эрдўғандан турк аскарлари ўлими учун узр сўради
Россия ҲККнинг қасддан қилинмаган ҳужуми оқибатида Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида турк аскарлари ҳалок бўлгани юзасидан Россия президенти Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков маълум қилди.
Икки давлат раҳбарининг телефон мулоқоти Кремль сайтида эълон қилинган.
«Путин Ал-Боб шаҳри яқинида туркиялик аскарлар ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдарлик билдирди», дейилган хабарда.
The Ankara Times хабарига кўра эса Путин Эрдўғандан хатолик туфайли туркиялик аскарлар ҳалок бўлгани учун узр сўраган.
Бундан олдинроқ, Ал-Боб шаҳри яқинида Россия ҲКК самолёти берган зарба оқибатида туркиялик 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлиб, 11 аскар жароҳатлангани ҳақида хабар қилинганди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, томонлар ҳодиса юзасидан текширувлар бошлаган.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019