Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида автомобилларни пульт орқали очган жиноятчилар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида автомобилларга пульт орқали ўғирликка тушган икки нафар жиноятчи қўлга олинди. Қурилма машиналар сигнал бериш тизими сигналини қабул қилиб олиб, шундан сўнг транспорт воситасини очиб берган. Бу ҳақда “На посту” газетаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жиноятчилар Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги номи келтирилмаган бозор ёнида ташлаб кетилган машиналарга ўғирликка тушиб, 1 миллион 400 минг сўмни ўмаришган.
Газетанинг ёзишича, жиноятчилар қўлга олинган. Уларга қандай жазо тайинлангани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026