Спорт | 09:18 / 10.02.2017
22631
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик кикбоксчи рақиби зарбасига "Матрица" услубида чап берди

Қирғизистонлик таниқли кикбоксчи Рафаэль Физиев жанглардан бирида таиландлик рақиби Сорго Петьиндининг зарбасига машҳур "Матрица" фильми бош қаҳрамони Нео услубида чап берди. Бунга YouTube’да чоп этилган видеодан гувоҳ бўлиш мумкин.

Кикбоксчи зарбадан қочиш учун ўзининг танасини деярли 90 градус бурчакка орқага ташлаган.

Қирғиз бундай антиқа "чап беришларга" қарамасдан, жангни бой берган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид