Ўзбекистон | 21:38 / 11.02.2017
10226
4 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ ўзбекистонлик болалар соғломлаштириш учун Германияга отланишди

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги бемор болалар чет элдаги нуфузли клиникаларда соғломлаштирилмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болалар даволанади ва реабилитация қилинади. 2002-2016 йиллар давомида ўзбекистонлик 322 нафар бемор бола терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2016 йил давомида республика бўйича жами 160 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болада 23630,0 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

“Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2016 йил давомида 209 нафар бемор болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва жами харажат 29260,0 минг сўмни ташкил этди.

Шу билан бир қаторда жами 28 нафар терининг куйиш асоратлари бўлган бемор бола пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди ва жами харажат 3920,0 минг сўмни ташкил этди.

2017 йил 15 феврал куни соат 13:00 да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:00дан 15:00гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги 8 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишади.

1. Эргашева Севинч. 10.02.2006 йилда туғилган. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 10-кичик туман, Ломоносов кўчаси, 1-уй 20-хонадон.

2. Мўминов Муҳаммадюсуф. 24.03.2009 йилда туғилган. Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, “Бувайдо”, МФЙ Ойбек кўчаси.

3. Янгибоев Ҳасан. 14.07.2012 йилда туғилган. Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Бибизайнаб” МФЙ.

4. Шодиев Нурбек. 08.11.2005 йилда туғилган. Навоий вилояти, Нурота тумани, Охунбобоев кўчаси, 24-уй.

5. Ибрагимова Захро. 02.05.2010 йилда туғилган. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Қозигузар” МФЙ, Эшонпир кўчаси, 82-уй.

6. Турсуналиева Ортиқниса. 22.04.2003 йилда туғилган. Наманган вилояти, Поп тумани, 4-Халқобод кўчаси, 9-уй 11-хонадон.

7. Раимберганов Шохжаҳон. 11.08.2011 йилда туғилган. Хоразм вилояти, Урганч тумани, “Севанлар” МФЙ, Темур Малик кўчаси, 132-уй.

8. Сайдуллаев Мусулмон. 08.07.2013 йилда туғилган. Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Хўжаипок” МФЙ, “Сангак” қишлоғи.

Шунингдек 19 феврал куни соат 06:00да Германия Республикасидан 11 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишди.

1. Давронбеков Абдулходий. 21.10.2006 йилда туғилган. Андижон вилояти, Андижон тумани, “А.Исмоилов” МФЙ, Терактаги кўчаси, 35-уй.

2. Жамилов Баҳодир, 17.05.2009 йилда туғилган. Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, 3-кичик туман, 8-уй 3-хонадон.

3. Жамилова Дурдона. 24.03.2008 йилда туғилган. Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, 3-кичик туман, 8-уй 3-хонадон.

4. Базарбаева Гавҳарой. 05.01.2009 йилда туғилган.

Мавзуга оид