Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ўғирлик қилган 3 нафар йигит қўлга олинди
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБга Ҳасанбой маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, кўп миқдордаги пуллари, 4 турдаги сариқ металдан ясалган узуги, 3 дона сариқ металдан ясалган соатини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўғри уйга кириш эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирганлигини аниқлашди.
Воқеа жойини кўздан кечириш ва жабрланувчининг қўни-қўшнилари билан олиб борган суриштирувлар жараёнида гумонланувчиларнинг изига тушилди ва улар тезда қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи - 1991, 1992 ва 1994 йилда туғилган йигитлар содир этишган экан.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:55
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026