Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда юк машинаси мактаб олдидаги одамлар устига қараб юрди
Фото: Global Look press
Хитойда черепицалар юкланган юк машинаси мактаб олдида тўпланиб турган одамлар устига юриб борди. "Жэньминь жибао" хабарига кўра, Анхўй вилояти ҳудудида содир бўлган ушбу ҳодиса оқибатида 1 бола ҳалок бўлиб, 100 киши жароҳатланган.
Хабарда аниқлик киритилишича, ҳодиса Хэфэй шаҳар округи таркибидаги Луцзян уездидаги мактаблардан бири олдида рўй берган. Юк машинаси пиёдалар устига юриб, кўплаб электроскутерларни мажақлаб ўтган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган бола - 8 ёшли қизалоқ экани маълум бўлган. Ҳодиса туфайли жароҳатланганлар шифохонага етказилган.
Юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан қўлга олинган. Унинг айтишича, транспорт воситасида тормоз ишламай қолганди.
Мавзуга оид
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
20:19 / 06.10.2025