Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
30 ноябр куни Бектемир–Чорбоғ автомобил йўлида Cobalt ва юк машинаси ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш ортидан жанжал келиб чиқди. Cobalt ҳайдовчиси юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилгани учун ушланди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бўстонлиқ йўлида ҳайдовчилар ўртасида жанжал” акс этган видео ёзув бўйича расмий маълумот берилди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат 30 ноябр куни соат 14:00 лар атрофида Бектемир–Чорбоғ автомобил йўлида қайд этилган. Йўлда ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ва юк машинаси ҳайдовчилари ўзаро йўл талашиб, тортишув оқибатида жанжаллашиб қолган.
Жанжал жараёнида Cobalt ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.М. ўз автомобилда бўлган отвёртка билан юк машинаси ҳайдовчисини қўрқитиб, унга нисбатан таҳдид қилган.
Шу вақтнинг ўзида воқеа жойига ҳудудий профилактика инспектори ва ИИБ ходимлари етиб бориб, жанжални бартараф этган ҳамда 33 ёшли фуқаро Ф.М.ни ушлаган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан (майда безорилик) тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Маълумотга кўра, 1 декабр куни тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судига юборилади.
Расмий органлар жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигига қарши қаратилган ҳар қандай ҳаракат учун қонун олдида жазо муқаррар эканини эслатган.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
15:32 / 15.06.2026