Жаҳон | 12:29 / 16.02.2017
11962
1 дақиқада ўқилади

БМТ: қарийб 20 миллион яманлик оч-наҳор кун кечирмоқда

Ямандаги ижтимоий ҳаёт ва вазият кундан-кунга мураккаблашиб бормоқда. Охирги 7 ой давомида озиқ-овқат тақчиллиги билан дуч келган яманликлар сони 3 миллион нафарга кўпайган ва айни дамда 17 миллион инсон тўйиб овқатланмайди.

Мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатлар рўй бераётган ҳудудларга гуманитар ёрдам юкларини етказиб бериш билан шуғулланувчи ташкилотлар вакилларининг ҳаракатланиши ҳам анча қийинлашган.

“Биз ўтиб бориш мураккаб бўлган ҳудудларга йўл олиш учун мухолифат вакиллари билан фаол музокаралар ўтказишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо вазият анча хавфли тус олмоқда”, - деди БМТ бошқаруви матбуот котиби Уильям Спиндлер. 

Мавзуга оид