09:59 / 18.02.2017
10926

Зидан: «ПСЖ»нинг улкан салоҳияти бор, аммо…

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «ПСЖ» жамоасини Чемпионлар лигасининг фаворити деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга жавоб берди. Франциянинг «ПСЖ» клуби Испаниянинг яна бир гранд жамоаси «Барселона»ни турнирнинг 1/8 финалида 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. 

«Албатта, «ПСЖ» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкин. Бу жамоа улкан салоҳиятга эга ва у фаворитлардан ҳисобланади. Бироқ, бу узоқ ва машаққатли йўл, ҳаммага қийин бўлади. Ажойиб, лекин биргина натижа Чемпионлар лигаси ғолиблигини таъминламайди», — дея Зидан сўзларини келтиради beIN Sports.

Top