Жаҳон | 20:21 / 21.02.2017
9823
1 дақиқада ўқилади

"Калашников" концерни жанговар роботларни яратиш устида ишламоқда

Фото: "Калашников" концерни

Қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи "Калашников" концерни турли мақсадларга мўлжалланган бир қатор янги жанговар робототехника мажмуаларини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда компаниянинг бош директори Алексей Криворучко IDEX-2017 қурол-аслаҳа кўргазмасида маълум қилди. 

Аввалроқ компания "Армия-2016" форуми доирасида "Соратник" деб номланган роботлаштирилган гусеницали платформани тақдим қилганди. 

"Биз томондан роботехника соҳасида янги лойиҳалар олиб борилмоқда, булар янги жанговар модуллар ҳамда оғир ва енгил синфдаги янги роботлаштирилган платформалардир. Машиналаримизнинг янги қаторини "Армия-2017" кўргазмасида намойиш қилмоқчимиз", деб айтди Криворучко. 

Криворучко ишланмаларнинг махфийлигига ишора қилиб, машиналарнинг ўзи хос жиҳатларига аниқлик киритмади.

Мавзуга оид