10:48 / 23.02.2017
5921

Статистика: «Реал» 2017 йилнинг 2 ойида 2016 йилнинг 12 ойидагидан кўпроқ мағлубият қайд этди

«Реал» Испания чемпионатининг 16-туридан қолдирилган учрашувни «Валенсия»га қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу мадридликлар жамоаси учун 2017 йил ҳисобидан учинчи мағлубиятдир.

Қайд этиш керакки, «Реал» 2016 йил давомида атиги 2та ўйинни бой берганди: ички чемпионат доирасида «Атлетико»га ва ЕЧЛ чорак финалида «Вольфсбург»га қарши ўйинларда 0:1 ва 0:2 ҳисобларидаги мағлубиятлар.

Шу тариқа, «Реал» 2017 йилнинг 2 ойида 2016 йилнинг 12 ойидагидан кўпроқ мағлубият қайд этмоқда.

Бу муваффақиятсизликка қарамасдан Зидан шогирдлари Испания чемпионатида захирадаги яна бир ўйин бор ҳолда турнир жадвалида «Барселона»ни 1 очкога ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда.

Top