09:20 / 24.02.2017
23255

Янгиланган “ғишт” Nokia’нинг ўзига хос жиҳатлари ошкор бўлди

Янгиланган Nokia 3310 - “ғишт” мобил телефонининг ўзига хос жиҳатлари маълум бўлди. Бу ҳақда Gizmochina портали ўз манбаларига асосан ёзмоқда.

Унинг маълумотига кўра, қурилма бироз ингичкароқ ва енгилроқ бўлади, сабаби сўнгги 20 йил давомида тегишли эҳтиёт қисмлари ҳажми анча кичрайган.

Бундан ташқари, янгиликда рангли экран бўлади. Бироқ у юқори кенгликка эга бўлмайди ҳамда бу батарея қувватини тежаш имконини беради.

Шунингдек, корпус ранглари сонини ошириш ҳам режалаштирилган. Анъанавий кул ранг, қора, кўк ранглардан ташқари, сотувга қизил, яшил, сариқ рангли қурилмалар чиқарилади. Панелларнинг ўзгартирилиши ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. 

Умуман олганда, янги модель дизайни 2000 йилги нусхадан катта фарқ қилмайди, Nokia 3310 тугмали классик телефон бўлиб қолаверади.

Февраль ўрталарида Nokia савдо маркасига бўлган ҳуқуққа эгалик қилувчи Финляндиянинг HMD Global компанияси Nokia 3310 мобил телефонининг замонавий нусхасини тақдим этиши маълум бўлганди. Қурилманинг ўзига хос жиҳатлари очиқланмаган, фақатгина тахминий баҳо ҳақида маълумотлар келтирилган – 59 евро.

Маълумот учун, Nokia 3310 2000 йилнинг охирида тақдим этилган. Шу пайтга қадар бу моделдаги телефонларнинг 126 миллион нусхаси сотилган. Британия ОАВлари эса 17 йил аввал харид қилинган Nokia 3310 ҳали ҳам ишлаётгани ҳақида маълумот беришган.

Top