Спорт | 17:36 / 26.02.2017
8190
2 дақиқада ўқилади

«Локомотив» бош мураббийи ОЧЛдаги вазиятни ўнглаш учун зарур жиҳатни гапириб ўтди

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида «Локомотив» - «Ал-Аҳли» (БАА) учрашуви олдидан «темирйўлчилар» бош мураббий Андрей Микляев ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Эртанги ўйиндаги масъулиятни яхши ҳис қилиб турибмиз. Биринчи турда яхши ўйнашимиз, мағлуб бўлмаслигимиз мумкин эди. Аммо футбол шунақа ўйин, битта хато қимматга тушади. Энди йўқотилган очконинг ўрнини тўлдиришимиз керак. «Ал-Аҳли» жамоаси сўнгги ўйинларда кам ютқазмоқда. Жамоа кўп гол урмайди, шу билан биргаликда, кам гол ўтказади. Ўйлайманки, бу жамоани мағлуб эта оламиз. Вазиятни ўнглаш учун биз фақат ғалаба қозонишимиз керак.

Эртага жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатиши ҳақида ўйлаяпмиз. Биринчи баҳсда ҳужумдаги ўйинимиз яхши чиқмади. Кўп вазият ярата олмадик. Бунинг устида ишлаяпмиз. Эртага кўпроқ ҳужум қилиб, гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳужумчиларимизда кичик жароҳатлар борлиги сабабли биринчи ўйинда Машариповни ҳужумда ўйнатишга қарор қилдик. Эртага эса кўрамиз. Сафимизда номинал ҳужумчилар кўп эмас. Эртага номинал ҳужумчини майдонга туширсак керак. Умуман биринчи ўйинда таркиб борасида айрим муаммоларга дуч келдик. Шу ҳақида гапирмоқчи эдим. Алибоев тиззасидаги жароҳат туфайли 2-3 ҳафтадан бери шуғулланмаяпти. Бундан ташқари Диёр Туропов ва Бобожоновда жароҳатлар бор. Бу футболчилар эртага майдонга тушишмайди», дея Микляевнинг сўзларини келтиради Stadion интернет-нашри.

Мавзуга оид