23:25 / 04.03.2017
11787

Сомалида икки кун ичида очликдан 100 дан кўпроқ одам вафот этди

Фото: AP

Сомалида қурғоқчилик сабабли охирги 48 соат ичида камида 110 киши очликдан вафот этди, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Ҳасан Али Хайре.

"Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати 28 февралда миллий фалокат эълон қилгандан кейин ўлганлар ҳақида биринча марта хабар берган. Бош вазир мамлакатнинг жанубидаги Бай вилояти бўйичагина маълумотларни келтирган.

БМТнинг баҳолашича, Сомалининг 5 млн га яқин фуқароси авж олаётган очлик сабабли ёрдамга муҳтож.

Top