Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Анқара Туркия ҳудудида қулаган самолёт учувчисини Сурияга топширмаяпти
4 март куни Туркия чегарасида қулаган Сурия ҳарбий самолёти учувчиси 5 март куни тонгида катапульта қилган парашютидан 500 метр нарида бемажол ҳолда топилди.
Туркия бош вазири ўринбосари Нуриддин Жаникли Хатай вилояти жанубида топилган ушбу учувчи айни вақтда шифокорлар назорати остида эканини маълум қилди.
«Биз ҳодисанинг барча жиҳатлари ўрганилганидан кейин қарор қабул қиламиз. Ҳозирча бу ҳақда гапиришга эрта. Туркия чегарасида нима рўй берганини аниқламоқ даркор. Унинг миссияси нима бўлган. Ўйлайманки, яқин вақтлар ичида бир қарор чиқарилади», - деган Жаникли.

Самолётнинг қулашига унинг пулемётдан ўққа тутилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бундан олдинроқ «Аҳрор аш-Шом» террорчилик ташкилоти жангарилари Суриянинг Идлиб вилоятида МиГ-21 ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида ахборот берганди.
Бошқа бир нашрда эса МиГ-21 техник носозлик сабаб Туркия ҳудудига қулагани эҳтимоли ҳақида хабар қилди.
Мавзуга оид
19:41 / 17.12.2025
«У энди Путинга керак эмас». The Guardian Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти ҳақида ёзди
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
08:51 / 17.12.2025
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
00:00 / 15.12.2025