Жамият | 18:56 / 07.03.2017
8797
2 дақиқада ўқилади

Lexus ўзининг янги седанини намойиш этди

Женевада Lexus бренди ўзининг LS 500h русумли янги седанини намойиш этди. Модель гибрид мотор билан жиҳозланган бўлиб, у V6 Dual VVT-I  русумли 3,5 литр ҳажмли бензинли ва қуйма ион батареяли электр двигателидан таркиб топган. 354 от кучига эга автомашина соатига 100 км. тезликка 5,4 сонияда чиқа олади. 

Модель Lexus Safety System + хавфсизлик тизими билан ҳам жиҳозланган. Бунинг ёрдамида ҳайдовчи автоҳалокатларнинг кўп учрайдиган асосан тўрт туридан, яъни орқа тарафдан зарбага учраш, пиёдани уриб юбормаслик, йўллардаги узун чизиқ устига чиқиб кетмаслик ва чорраҳани кесиб ўтаётганда авариядан сақланиш имкониятларига эга бўлади. Автомобилда 14та хавфсизлик ёстиқчаси ўрнатилиши кутилмоқда. 

Lexus LS моделининг фарқли жиҳатлари сифатида унинг замонавий ташқи дизайни ҳамда ҳашаматли салонига ҳам урғу берилиб, дизайнерларнинг бу каби нафис ва чиройли натижага эришишида японларнинг омотэнаси меҳмондўстлик фалсафасидан илҳомланишгани таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, автомобилни бошқараётган вақтда ҳайдовчини тинчлантириш ва кўнглини кўтариш вазифаларига катта эътибор қаратилган. Хусусан, унинг салони Pioneer ва Mark Levinson каби аудиосистема етакчилари ҳисобланган компанияларнинг оҳангни кенг тарқалишини таъминлайдиган технологиялари билан жиҳозланган.

Мавзуга оид