Иқтисодиёт | 15:47 / 07.03.2017
21329
2 дақиқада ўқилади

Украина Ўзбекистонга товарлар етказиб беришдаги энг асосий муаммоларни маълум қилди

Украинадан Ўзбекистонга ва минтақанинг бошқа давлатларига юкларни етказиб беришда муқобил йўналишдан фойдаланишнинг энг заиф бўғини Каспий денгиз орқали юк ташувларидир, деб хабар қилмоқда Спутник Украинанинг Тошкентда жойлашган элчихонасидаги манбага асосан.

Унинг фикрича, ҳар икки томон Европа ва Украинадан Марказий Осиё давлатларига товарлар етказиб беришда муқобил йўл фаолияти имкониятларини кенгайтириш ва яхшилаш бўйича биргаликда ишлаши даркор. 

"Бугунги кунда Каспий денгизи – Украина-МА муқобил йўналишидаги энг мураккаб жойлардан бири. Бунга уч сабаб бор. Биринчиси – кемаларнинг етишмаслиги, иккинчиси – об-ҳаво шароити ва учинчиси – Ақтау портидаги қувватларнинг камлиги. Биз бу муаммони ўзаро ҳаракатлар ёрдамида ҳал қилишдан манфаатдормиз", - дея таъкидлаб ўтган суҳбатдош.

Унинг фикрича, муқобилликни ривожлантириш керак, сабаби келажакда бу йўлдан катта ҳажмда товарлар олиб ўтилиши мумкин.

"Бундан ташқари, бу йўналишни ўзлаштириш Украина учун жуда истиқболли. Сабаби Қирғизистон орқали темир йўлни қуриш режаларини амалга ошириш орқали ташишлар ҳажми ортиб боради. Айнан шунинг учун бу йўналишга алоҳида қизиқиш бор, ҳамда Ўзбекистон темир йўл тармоғини ишлатган ҳолда йўналишлардан қандай қилиб фойдаланиш мумкинлиги муҳокама қилинади", - дея хулоса қилган манба.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Туркманистон-Каспий денгизи-Жанубий Кавказ йўналишида транспорт йўлаги ташкил қилиш орқали, Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа мамлакатларнинг Қора денгиздаги портларига чиқиш имконияти масаласини ҳам муҳокама қилишди.  

Мавзуга оид