Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда президентликка беш номзод зарур миқдорда имзо тўплай олди
Францияда президентликка беш номзод сайловларда иштирок этиш учун зарур миқдордаги имзоларни (500 имзо) тўплай олди. Бундан Франция конституцион кенгаши маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Ушбу шартни биринчи бўлиб бир ҳафта олдин "Республикачилар" партияси вакили ва мамлакатнинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон бажаришга муваффақ бўлган. Айни вақтга келиб унинг номзодини ҳукуматнинг 1789 нафар вакили қўллаб-қувватлаган.
Социалчи номзод, Франциянинг собиқ таълим вазири Бенуа Амон 1039 та, "Олға" ҳаракати етакчиси, собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон 1074 та, "Франция, уйғон" партияси раиси Николя Дюпон-Эньян 559 та ва "Ишчи кураш" партияси вакили Натали Арто 557 та овоз тўплаган.
Зарур бўлган чегарага яна бир неча номзод, жумладан "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен ҳам яқинлашиб қолган. Имзолар йиғилиши 18 март куни якунланади.
Қонунга кўра, президентликка ҳар бир номзод турли даражадаги амалдорларнинг камида 500 имзосини тўплаши керак. 500 та имзо тўплай олган номзодларгина Франция президенти лавозимига расмий номзод сифатида рўйхатга олинади.
Франция президенти сайловлари 23 апрель ва 2 май кунлари икки босқичда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026