Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Disney “Оловуддин” фильми учун танлов эълон қилди
Disney студияси “Оловуддин” (“Аладдин”) фильми учун очиқ танлов эълон қилди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter. Эртакдаги бош роллар учун Яқин Шарқ мамлакатларидан 18-25 ёшдаги актёрлар қидирилмоқда.
Картина “Соҳибжамол ва махлуқ” каби мусиқали бўлади, шунинг учун лойиҳада иштирок этмоқчи бўлганлар қўшиқ куйлаш олиши, шунингдек рақс ижро эта билиши керак.
Фильм режиссёри Гай Ричи. Суратга олиш жараёни Буюк Британияда 2017 йилнинг июлидан 2018 йилнинг январь ойига қадар бўлиб ўтади. Репетициялар эса апрелда бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Оловуддин” мультфильми 1992 йилда чиққанди. Жин образига Робин Уильямс овоз берган. Мультфильм 2та “Оскар” мукофотини қўлга киритган.
Мавзуга оид
03:00 / 08.05.2025
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
17:20 / 05.05.2025
Disney «Юлдузлар жанги» фильмидаги дроиднинг ўхшашини тақдим қилди
23:34 / 26.11.2024
Disney аёл ходимларига эркаклардан камроқ маош бергани сабаб 43,3 млн доллар товон тўлайди
20:02 / 31.10.2024