Light | 17:41 / 10.03.2017
10943
1 дақиқада ўқилади

Қайиқчилардан ғаройиб видео 

GoPro канали қайиқчилар Раш Стёржес ва Бен Маррнинг Канаданинг Британия Колумбияси вилоятидаги Лайонс Бэй тик тепалик ёнбағридаги сув оқиб тушадиган новдан пастга тушишгани тасвирланган видеони тақдим этди. Thrillist нашри роликка эътибор қаратди.

Экстремаллар бошларига GoPro камераларини ўрнатиб олишди ва жуда ажойиб тасвирларни суратга туширишди. Қайиқ тезлиги соатига 70 километрни ташкил қилди, қайиқчилар эса шох-шаббалардан доимий равишда ўзларини ҳимоя қилишган. Улар 800 метр масофа юриб, кўлга тушган.

2014 йилда ҳам Стёржес ва Марра сув оқиб тушадиган новда ҳаракатланганди. Ўшанда улар бутун масофа бўйлаб бир-бирларини ортда қолдиришга уринишган.